“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА МАКТАБ ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
2023-10-26 08:55:28 773
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсуми доирасида Қувасой шаҳар 2-сонли инглиз тили фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига 1 млрд 200 млн сўмлик зарур жиҳозлар олиб келинди.
“13 та синф хонасига замонавий парта ва столлар, 30 та хонага интерактив доскалар, технология фани учун замонавий тикув машиналари, барча синф хоналари учун кузатув камералари ва бошқа ўқув жиҳозларини қабул қилиб олдик”,-деди мактаб директори Шукуржон Ёқубов.
Мактабда айни пайтда 760 нафар ўқувчилар таълим олмоқда ва уларга 52 нафар педагоглар билим беришмоқда.
Маълумот ўрнида, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсуми доирасида Қувасой шаҳридаги 1, 10, 11, 12 ҳамда 22- умумтаълим мактабларига зарур жиҳозлар сотиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram