ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИСИГА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ СОВҒАСИ – ХОНАДОН КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ
2023-10-18 17:40:57 736
Давлатимиз раҳбари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, қўллаб-қувватлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.
Гулистон МФЙ, Навоий кўчасидаги кўп квартирали уйда жойлашган хонадонларнинг бири оилавий болалар уйи тарбияланувчиси Дониёр Медведовга туҳфа этилгани ҳам ана шундай эътибор намунаси бўлди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Шавкат Aкбаров, шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Мамажонов, депутатлар, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Барча зарур мебел ва жиҳозлар билан таъминланган ўз уйига эга бўлган Дониёр Медведов меҳмонлар билан мулоқотда Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирди ва келажакда эл-юртга садоқат билан хизмат қиладиган инсон бўлишини таъкидлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram