“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИНИНГ ШАҲАР БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-10-11 16:38:47 1150
Қувасой шаҳридаги 3 - сонли умумтаълим мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида маҳалла ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда ёшлар ўртасида миллий истиқлол ғояси ва бирдамликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда шаҳардаги 4 та сектордан ғолибликни қўлга киритган жами 12 та жамоалар иштирок этишди.
Якуний натижаларга кўра Намуна маҳалласининг “Намуна” жамоаси 1 - ўринни қўлга киритган бўлса, Дўстлик маҳалласининг “Дўстлик” жамоаси 2 - ўринга, Суфон маҳалласининг “Лидерлар” жамоаси 3 - ўринга эга чиқишди.
Эндиликда “Заковат” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичида “Намуна” жамоаси ёшлари Қувасой шаҳри номидан иштирок этишади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram