“ЭФФЕКТ УЗ” МУҲБИРИ ТОМОНИДАН ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР “НАМУНА” МФЙ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН 20-МАКТАБДА СПОРТ МАЙДОНИ ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ ҲАМДА СПОРТ ЗАЛИ ҚУРИШ ЮЗАСИДАН ЙЎЛЛАГАН МУРОЖААТИГА
2023-08-15 10:20:50 1569
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Қувасой шаҳридаги 20-умумий ўрта таълим мактаби тасарруфида бўлган катта футбол майдони 2021 йилда “Фар Диёрбек” хусусий корхонаси томонидан 1-мавсум “Ташаббусли бюджет” дастури орқали тендерда ютиб олиниб, 95 млн. сўм эвазига спорт майдони атрофига темир панжаралар, ёритиш чироқлари ўрнатиб берилган ва ҳожатхона қуриб берилган. Қурилиш-таъмирлаш ишларининг тўғри олиб борилганлиги юзасидан шаҳар прокуратураси хизмат текшируви олиб борган.
Ўтган 2 йил давомида ўйингохдан маҳаллий аҳоли фойдаланиб келган.
Бугунги кунга келиб носоз ҳолатга келиб қолган футбол ўйингохининг айрим жиҳозлари қайта таъмирланиб, ёритиш тизимидаги очиқ электр симлари соз холатга келтирилмоқда ва янги ўқув йилига қадар тайёр ҳолга келтирилади.
Спорт майдони ҳолатини яхши сақлашга масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш жараёнида тасвирга олинган мактабнинг собиқ қозонхонаси 2008 йилдан буён фаолият юритмаётганлиги, “Ташаббусли бюджет” дастури орқали молиялаштириш ва қайта таъмирланиб мактаб ўқувчилари учун зарур бўлган қўшимча бино сифатида фойдаланиш режалаштирилган.
Мактаб ўқувчилари учун спорт зали қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрел кунги 221-сонли қарори билан «Наъмуна» маҳалласидаги 20-сон умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ва 1 та спорт зали қурилиши режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram