Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“УЧ НАФАР ФАРЗАНДИ БИЛАН КЎЧАЛАРДА САРСОН БЎЛИБ ЮРГАН АЁЛ МУРОЖААТИ” ДЕЯ ЮБОРИЛГАН МУРОЖААТГА

×

 2023-06-24 19:09:34    183

PDF юклаш
Чоп этиш


РАСМИЙ МУНОСАБАТ 


Фуқаро Қодирова Дилафруз 23.05.1991 йил Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. Фуқаро онаси ва фарзанди билан Қозоғистон Республикасида доимий яшаб келган.


Д.Қодирова 2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар Зийнат МФЙ, А.Азизов кўчаси, 213-А уй, 54-хонадонда вақтинчалик рўйхатда турган ҳолда шаръий никоҳ билан турмуш қуриб, 2 нафар фарзандли бўлган ва турмушидан ажраган.


2020-2023 йиллар давомида шаҳарнинг Зийнат МФЙ, А.Азизов кўчаси, 217-А уй, 19-хонадонда ижарада 3 нафар вояга етмаган фарзанди билан яшаб келмоқда. 


Д.Қодирова Қувасой шаҳар ИИБ бўлимининг АТИ рўйхатида туради.


Фуқаро оиласига шаҳар ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини ва ҳомийлар томонидан озиқ-овқат ҳамда пул кўринишида мунтазам равишда ёрдамлар бериб келинмоқда.


Жорий йилнинг май ойидан буён фарзандларига болалар нафақа пулини олиб келмоқда.


Шаҳар ҳокимлиги, ҳудуд ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла томонидан фуқаронинг оиласини соғломлаштириш мақсадида кўп маротаба чора-тадбирлар белгиланганлиги ва соғлом бўлишига қарамай қарамай, Д.Қодирова берилган иш ўрни таклифларини рад этиб, муқим бир жойда ишламасдан боқимандалик кайфиятига берилган.          


2023 йил 20 июнь куни ўтказилган ҳоким қабулида Д.Қодировани иш билан таъминлаш мақсадида Қувасой шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Э.Ташбековнинг бўлимда фаррошлик иш ўрнига ишга жойлаштириши ва оиласига ёрдам бериши ҳақидаги таклифини ҳам рад этди.

Бир нафар фарзанди мактаб ўқувчиси, 3 ёшли ва 1.5 ёш фарзандига ён қўшниси энагалик қилади. Хозирда 3 ёшли фарзандини МТМ га имтиёзли жойлаштириш чоралари кўрилмоқда




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram