9-МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
2023-05-12 09:26:40 321
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 3 майдаги 1-166-23-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси Р.Зарипов суд тизимида кўп йил меҳнат қилиб суд мажлиси котиби вазифасида ҳамда девонхона мудири лавозимида ишлаган Р.Аметова ва суд мажлиси котиби вазифасида ишлаган фахрий Р.Османоваларни шаҳар судига таклиф этиб улар билан учрашиб ҳолидан хабар олди. 9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати байрами билан табриклаб, фахрийларга сўз берди. Фахрийлар ўзларининг меҳнат фаолияти, амалга оширган ишлари, эришган ютуқлари, иш давомида дуч келган қизиқарли ва мураккаб вазиятлар ҳақидаги сўзлаб, ҳозирги кунда суд тизимида яратилаётган имкониятлар ва ўзлари фаолият юритган даврдаги шароитлар билан солиштириб ўтди.
Шунингдек суд тизими ҳодими деган маъсулиятли номга доғ тушурмаслик, тизим обрўсини асраш, уни обрўсизлантирадиган ҳаракатилардан тийилиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш, ота-она ҳамда раҳбарлар ишончини оқлаш ҳақидаги маслаҳатларини бериб ўтдилар.
Жиноят ишлари бўйича
Қувасой шаҳар судининг
девонхона мудири Гулбаҳор Ахмедова
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram