ЖАРИМА МАЙДОНИГА ОЛИБ КИРИЛГАН “MALIBU” АУКЦИОНДА СОТИЛДИ
2023-04-14 20:23:03 354
Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Фарғона туманлараро судининг 16.12.2021 йилдаги қарздор «ARSIFTEXNOPLAST” МЧЖдан ундирувчи “Микрокредитбанк” Фарғона фойдасига жами 155.529.011 сўм қарз ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар Қувасой шаҳрида яшовчи А.Ғ.га тегишли бўлган “MALIBU” русумли автомашинага қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган
Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида банк олдидаги қарзини бартараф этмагани боис, 06.02.2023 йилда “MALIBU” русумли автомашина аниқланиб, жарима майдонига олиб кирилган ва 110.500.000 сўмга баҳоланиб, аукцион савдога қўйилган эди
Аукцион савдоларда 07.04.2023 йил куни “MALIBU” автомашинаси 156.720.000 сўмга сотилган ва келиб тушган сумма қарздорликни қоплаш учун йўналтирилиб, ижро ҳужжати тамомланди
МИБ Қувасой шаҳар бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram