ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
2023-04-12 16:55:29 331
Мажбурий ижро бюросининг Қувасой шаҳар бўлими томонидан 2023 йилни 1-чорагида вояга етмаганларнинг таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ мавжуд 1159 та ижро ҳужжатлари бўйича 1 млрд. 12 млн. сўм ундирилиб, уларнинг моддий таъминоти учун ўтказиб берилди
Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 98 нафар оилаларни яраштиришга эришилган
Шу билан бирга, алимент тўловчи қарздорларнинг 139 нафари бюро аралашуви билан ишга жойлаштирилиб, иш жойларига талабномалар юборилган
912 нафар қарздор фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган
1-чорак давомида алимент тўлашдан бўйин товлаган 19 нафар қарздор ҳуқуқбузарликларга нисбатан МЖтКнинг 47.4-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, судларга юборилди ва судлар томонидан тегишли жазолар тайинланди
Алимент қарзини тўлашдан ашадий бўйин товлаган ва маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармаган 1 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган
Бюро томонидан ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда
МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР БЎЛИМИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram