БОШ ҚОМУСИМИЗНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎСАҒАСИДА
2023-03-27 18:31:59 281
Шу қисқа даврда давлатимиз жаҳон ҳамжамиятининг ҳар жабхасида муносиб ўрин эгаллади, ўзининг узоқ тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Тараққиёт йўлида эса Конституциямизнинг ўрни юқори бўлди, тарихга қайтадиган бўлсак, асосий қонунимиз икки марта – 1992 йил сентябрь ва ноябрь ойларида умумхалқ муҳокамасига олиб чиқилди. Лойиҳалар муҳокамасида кенг жамоатчилик, шунингдек бутун халқимиз фаол иштирок этиб, мамлактимизнинг кейинги ривожланиш йўлини белгилаб бериш юзасидан кўплаб таклиф ва мулохазалар билдирилди. Ушбу таклифлар ва мулохазар кенг миқёсда кўриб чиқилиб, юртимиз тараққиётини юксакларга олиб чиқиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинликларини кенг қамраб оладиган таклифлар билан Бош қомусимиз лойиҳасига юзга яқин тузатишлар киритилиб, Олий Кенгаш сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Бу юртимиз учун жудда катта аҳамиятга эга бўлган воқеа бўлди.
Конституция давлат суверенитети ғояларига содиқлик билан йўғрилди ва инсон ҳуқуқларини муқаддас деб эътироф этди. Халқимиз Конституциямизнинг қабул қилиниши орқали ўзининг умуминсоний қадриятларга содиқ эканлигини дунё ҳамжамиятига намоён қилди. Ушбу умуминсоний қадриятларнинг марказида инсон, унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини таъминлаш давлатимиз олдидаги олий бурч эканлиги Конституциямизнинг асосий ғояси сифатида танлаб олинди.
Миллий қадриятларимизни ўзига сингдирган Қомусимиз асосида оила, оналик ва болалик давлат муҳофазасида эканлиги белгиланганини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим.
Шу ўтган давр мобайнида амалга оширилган ўзгаришлар, қонун устуворлигини амалга ошириш билан боғлиқ ислоҳотларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса Конституциямизнинг халқимиз ва давлатимиз манфаатида қабул қилингани, юртимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган муҳим ҳужжат эканидан далолат беради.
Хусусан, Конституциямизнинг 32-моддасида "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканликлари, уларнинг иштирок этишлари эса ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга ошилишида кўридаи. Ушбу сиёсий ҳуқуқлар қаторида қайд этилган норма бугун ҳаётда ўз ўрнини топганлигини барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз.
Халқимиз конституциявий ислоҳотлардан катта ўзгаришлар кутмоқда.
Олий мажлис Қонунчилик Палатасининг 2023 йил 10 март кунги ялпи мажлисида депутатлардан 132 нафари Конституциянинг янги таҳрири тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватланиб, умумхалқ муҳокамасига қўйилиши белгиланди.
Конституциянинг янги таҳриридаги моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилмоқда. 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилиб,унинг 65 фоизига ўзгартириш киритилаётгани, хусусан Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланмоқда. Мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топмоқда.
Бу барчанинг қонун олдида тенглигини ва қонундан хеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади.
Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.
Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда.
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.
Фуқаро ва давлат органлари ўртасидаги ноаниқликлар фуқаро фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эгалиги, қонунчиликда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз юклатилиши, Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Жиноят процессида инсон ҳуқуқлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилмоқда. Хусусан, шахсни суд қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги белгиланмоқда.
Ушбу ҳуқуқий кафолатлар инсон ҳуқуқларини муҳофазасини кучайтириш соҳасидаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқади ҳамда уларни давлат органларининг суистеъмолликларидан ишончли ҳимоя қилади, шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди.
Дониёрхўжа Махаматов Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси
Оятулло Абдусатторов Фарғона вилоят маъмурий суди судья катта рдамчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram