“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ЯНГИ МАВСУМИ БОШЛАНДИ
2023-03-06 22:17:46 262
Қувасой шаҳрида “Яшил макон” умуммилий лойиҳасининг баҳорги мавсумида ёшлар боғи барпо этилмокда.
Шу муносабат билан “Валик” маҳалла фуқаролар йиғинигда барпо этилаётган ”Ёшлар боғи” га турли хил манзарали ва соя берадиган кўчатлар экилди.
Хайрли лойиҳада шаҳар сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, фаол ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Баҳорнинг илк кунларида шаҳарнинг барча маҳалла ва гўшалари, масканларда дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг баҳор мавсумида шаҳарда 523 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт ҳамда бута кўчатлари вап қаламчалар экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари Ҳалқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг тегишли қарори билан шаҳарнинг ”Муян” ҳамда “А.Навоий” МФЙ ҳудудларида 3.6 га майдонда яшил боғ ташкил этилмоқда.
Шаҳримиз ҳудудларида кўчат экиш ишлари кўтаринкилик билан давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram