ТАДБИРКОРЛАР ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА.
2023-02-10 21:59:43 245
Жорий йил 10 феврал куни шаҳар ҳокими З.Тўракулов томонидан “Uz-segang” МЧЖ қўшма корхонасининг меваларни саралаш, қадоқлаш ва лозистика марказига ташриф буюрди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспортга тайёрлашга ихтисослашган “Uz-segang” МЧЖ қўшма корхонаси “Глобал ГАП” халқаро сертификатига эга бўлиб, ушбу сертификат корхона томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга, шу жумладан, Европанинг исталган давлатларига тўсиқсиз экспорт қилиш имконини беради.
Ташриф чоғида шаҳар ҳокими З.Тўракулов томонидан корхона раҳбарига 2023 йилда амалга ошириладиган инвестиция, экспорт ва янги иш ўринлари бўйича керакли кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram