Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШАҲАР ҲОКИМИ, 1-СЕКТОР РАҲБАРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЎРГАНМОҚДА 

×

 2023-02-10 11:27:30    226

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 9 февраль куни аҳоли муаммоларини хонадонма-хонадон ўрганиш мақсадида Қувасой шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари Зафаржон Тўракулов, шаҳардаги тижорат банк раҳбарлари, Мажбурий ижро бюроси Қувасой шаҳар бўлими, Полмон маҳалла фуқаролар йиғини 5 лик жамоаси ҳамда масъуллар иштирокида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига ташриф буюришди.

Жумладан, ўрганишлар давомида “Кичик боғ” кўчаси 11 хонадонда яшовчи фуқаро Жумабоева Наргизанинг Халқ банкидан 1,7 млн., Ҳамкорбанкдан 1,1 млн. сўм бўлган қарздорликлари ҳомийлик ҳисобидан бартараф этилди.

“Полмон” МФЙ Ҳурмозор кўчаси 82-уйда яшовчи Қосимова Шафоат фарзанди Маллабоева Шохидага уй-жой учун субсидия асосида иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш нияти борлиги аниқланиб, Халқ банки Қувасой шаҳар бўлимига кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари бириктирилди.

“Полмон” МФЙ Фермер кўчаси 128-уйда яшовчи Абдуқаюмова Маъмурахон чорвачилик бўйича 30 млн сўм имтиёзли кредит эвазига олган 11 бош наслли эчки ва қўйлар ҳозирги кунда 25 бошга етган. Шаҳар ҳокими ушбу хонадонга ташриф буюриб, фуқаро М.Абдуқаюмова фаолиятини кенгайтириш фикрини билдириди ҳамда мурожаати қаноатлантирилди. 

“Полмон” МФЙ Хурмозор кўчаси 81 уйда яшовчи Рустамов Мухаммаджон фаолиятини йўлга қўйган қассобхона ҳамда савдо дўкони билан танишди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими Полмон Оилавий шифокорлик пунктига ташриф буюриб, фуқароларга яратилган шароитлар билан танишиб, шу билан биргаликда бир қатор камчиликлар ўрганилди






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram