РОССИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА!
2023-02-10 11:15:29 252
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўракулов, Россия Федерациясининг ООО “Белое Дерево" компаниясининг директори Ирина Мироновна Алачева бошчилигидаги делегасияни қабул қилди.
Делегасия таркибида, ООО “Белое Дерево" директори ўринбосари Денис Владимирович Тимошенко, менежери Алексий Ковальлар ҳам иштирок етдилар.
Учрашув давомида мамлакатимиздаги чет-эллик тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва шарт шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари, жумладан, Қувасой шаҳар боғдорчиликка ихтисослашганлиги сабабли, мевани қуритиш ва болалар учун кондитер маҳсулотлари ишлаш чиқариш инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram