ҚУВАСОЙДА 2 ДОНА “SHACMAN” АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ҚАРЗДОРНИНГ ҚАРЗИ ЭВАЗИГА ХАТЛАНДИ
2023-02-01 14:03:27 276
Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими иш юритувидаги Фарғона вилоят ДСБнинг 21.12.2022 йилдаги қарздор “Терранова цемент” МЧЖдан ундирувчи ДСИ фойдасига 179.542.655 сўм солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича бюро томонидан қарздорга солиқ қарзини тўловини амалга ошириши учун ихтиёрий муддат берилган
Лекин, қарздор давлат ижрочисининг огохлантиришларга қарамай ДСИ олдидаги мавжуд қарзини бартараф этиш чорасини кўрмагач, 31.01.2023 йил куни бюро томонидан қарздорга тегишли 2 дона “SHACMAN” русумли юк ташувчи транспорт воситалари руйхатга олиниб хатланди
Ҳозирда хатланган мулкларни баҳолаш ва аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда
МИБ Қувасой шаҳар бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram