САВОЛ - ЖАВОБ
2023-01-23 10:13:07 266
Савол: Болаликдан ногирон ўзгалар парваришига мухтож болаларнинг ота-оналарига ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга бериладиган ёрдам турлари ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-февралдаги ПФ-74-сонли фармонига мувофиқ 2022-йил 1-апрелдан бошлаб:
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг (кейинги ўринларда — ўзгалар парваришига муҳтож болалар) парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.
Бундан ташқари ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлганларнинг оила аъзолари ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-ХII-сонли “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 37-моддаси иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари келтириб ўтилган бўлиб, унинг 1-қисми “д” бандида I-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт ёшга доир пенсия тайинланаётганида иш стажига қўшиб ҳисобланиши назарда тутилган.
Бироқ ушбу қонуннинг 37-моддаси 2-қисмида чекловлар ўрнатилган бўлиб, мазкур модданинг «д» ва бошқа бандларида назарда тутилган даврлар умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram