КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН БРИФИНГ ЎТКАЗИЛАДИ
2023-01-23 10:11:10 404
24 январь куни, соат 14:00 да Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш борасида шаҳарда олиб борилаётган ишлар (тадбирлар), шунингдек, “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг натижадорлиги юзасидан брифинг ўтказилади.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти вакиллари ҳамда шаҳар фаоллари иштирок этиши кутилаётган брифингда коррупцияга қарши курашиш борасида ваколатли орган раҳбарлари томонидан ахборот берилиши назарда тутилган.
Брифинг очиқ тарзда ўтказилади ва унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram