Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“VODIY1.UZ” РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИДАГИ МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

×

 2023-01-19 18:59:10    280

PDF юклаш
Чоп этиш



“Vodiy1.uz” расмий телеграм каналидаги “Қувасой шаҳар Кокилон МФЙ Равнақ кўчасидаги электр таъминотининг ёмонлиги ҳамда кўчаларни асфалтлаштириш” бўйича қилинган мурожаат юзасидан Қувасой шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий муносабати


Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Кокилон МФЙ Равнақ кўчасида яшовчи Малоҳат Мамажонованинг кўча 40 йил олдин эски ферма трансформаторига уланганлиги, истеьмол кўпайиб симлар ёниб кетаётганлиги, 10 соатлаб свет бўлмаётганлиги, асосий асфалт йўл сифатсизлигини ёзиб мурожаат қилган.


Юқоридаги ҳолат юзасидан, шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, шаҳар Электр тармоқлари ҳамда Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари ҳамда мурожаатчи иштирокида жойида бориб ўрганилди.


Ушбу трансформатор, ҳозирда тўла қувват билан ишлаётганлиги, симлар ёнмаганлиги, фақат куз-қиш мавсумида фойдаланувчи кўплиги, электр таъминотига эҳтиёж ортганлиги сабабли тасдиқланган режага мувофиқ бир кунда 4 маротаба 6 соат ўчирилиши кўрсатилган бўлсада, амалда 3 маротаба 4 соат ўчирилаётганлиги маълум қилинди.


Шунингдек, ҳозирда совуқ ҳарорат сабабли кўчаларни асфальтлаштиришнинг иложи йўқлиги, кунлар исиши билан ушбу ишлар амалга оширилиши тушунтирилди.


Суҳбат давомида М.Мамажонова мурожаати юзасидан қониқиш ҳосил қилганлигини таъкидлади


Қувасой шаҳар ҳокимлиги 

матбуот хизмати рахбари М.Раимов


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram