БОЛА ФАРЗАНДЛИККА ОЛИНСА, АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИ ТУГАТИЛАДИ
2023-01-19 11:33:22 247
Қонунчиликка кўра, фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда суд томонидан белгиланган алимент мажбурияти тугатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 147 моддасида қандай ҳолларда Алимент мажбуриятларининг тугатилиши кўрсатилган:
-Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди.
-Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:
-бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;
-фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;
суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;
меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;
-алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.
МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР БЎЛИМИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram