КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР
2023-01-13 00:04:04 253
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев ва Қувасой шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари Зафаржон Тўракуловлар томонидан шаҳарда ташкил этилган куз-қиш штаби фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Болалар бўлими, Туғруқ комплекси, Потология ва Шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида бўлди.
Тиббиёт муассасасида иситиш қозонлари ва иситиш тизими соз ҳолатда бир меёрда ишламоқда.
Иситиш табиий газ ва кўмир ёрдамида амалга оширилмоқда. Муасасасининг иссиқлик даражаси меъёрда. Мавсумини беталофат ўтказиш учун 21 тонна кўмир захираси яратилган.
Мутасадди раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram