ТОЖИКИСТОНДА ЎТКАЗИЛГАН БИЗНЕС-ФОРУМ ЎЗ НАТИЖАСИНИ БЕРМОҚДА.
2022-11-01 10:47:06 229
Жорий йил 8-9 сентябрь кунлари Фарғона вилоятининг савдо-иқтисодий, саноат-маданий соҳадаги салохияти тақдимотини ўтказиш мақсадида вилоят ҳокими бошчилигидаги расмий ташриф билан Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятига борилган эди.
Кўргазмада Қувасой шаҳридан хам корхоналар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишиб, савдо-иқтисодий шартномалар имзоланган эди.
Ўтказилган учрашувлар ўз натижасини бериб, ўтган давр давомида “Кварц” АЖ томонидан Тожикистоннинг қатор корхоналарига 784 минг. долларлик ойна маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
Экспорт қилиш давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram