СУД ҚАРОРИНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ
2022-11-01 10:44:45 230
⚡️Бюронинг Қувасой шаҳар бўлимига ФИБ Фарғона туманлараро судининг даъвогар С.Р.нинг уйга киритиш ҳақидаги даъво талаби бўйича 07.04.2022 йилдаги даъвогар С.У.ни Қувасой шаҳар, Гулистон МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган уйнинг яшаш хонадонига киритиб қўйиш ҳамда низоли уйнинг ёрдамчи қурилмалари ва коммунал тармоқларидан бошқа фойдаланувчилар билан тенг равишда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича жавобгарларга ихтиёрий муддат берилиб, тушунтирилган.
⚡️Жавобгарлар томонидан қаршиликлар билдирилганлиги сабабли, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 13.10.2022 йил куни ундирувчи С.Р. ижро ҳужжатида кўрсатилган уй-жойга фарзанди билан киритиб қўйилди ва ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан амалда тамомланди.
МИБ Қувасой шаҳар бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram