“ЎЗБЕКИСТОН - УМУМИЙ УЙИМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА КОНЦЕРТ ТОМОШАЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА.
2022-10-13 17:58:09 217
Фарғона вилояти ҳокими томонидан 2022 йил 22 сентаябрда тасдиқланган 569-01-50-сонли чора-тадбирлар режасига мувофиқ Фарғона вилоятидаги барча туман ва шаҳарларда Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик кенг тарғиб қилиш юзасидан жойларда “Ўзбекистон - умумий уйимиз” шиори остида маданий тадбирлар, концерт томошалари ўтказилиши белгиланган.
Бугун 13.10.2022-йил куни Қувасой шаҳар хокимлиги томонидан марказий маданият саройи ховлисда Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбекистон - умумий уйимиз” шиори остида концерт томошаси ўтказилди.
Тадбирда шаҳримизда истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида вилоятимизда фаолият юритаётган Маданият марказлари бадиий жамоалари муносиб иштирок этдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram