“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТМОҚДА
2022-10-06 09:28:03 261
Бугун 06.10.2022-йил куни “Кексаларни эъзозлаш ва уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғоя асосида “Кексалар ҳафталиги” доирасида Қувасой шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда ижодий жамоа билан ҳамкорликда Қувасой шаҳрининг Намуна МФЙдаги Ойимса она Мусаевалар хонадонида бўлиб ҳолидан хабар олинди.
Ойимса она ўз фарзандларини невара, чевараларини атрофига тўплаб, панду-насиҳатлар қилиб, шундай деди:- “Ота рози, худо рози”,- дейди доно халқимиз. Агар ота руҳини доимо шод қиламан деб яшасаларинг, доимо бир-бирларингиз билан тотувликда яшашга ҳаракат қилинг.
Чунки, бир кун жанжал чиққан жойдан қирқ кун барака кетади. Оталарин руҳини шод қилиш учун Оллоҳ инъом этган хурсандчилик кунларда уни доимо ёдга олиб, Қуръон тиловат қилиб туринглар. Сизларнинг шундай бахтли ҳаёт кечиришларингизга ўз умрини сарфлаган оталарингни сира унутманглар.
Ойимса она бу йил юз баҳорни қарши олди. Ҳозирда ҳам тетик, бардам, маҳалла аҳли ҳурматига сазовор бўлган. Маҳалладаги тўю марракалар Ойимса онанинг маслаҳатисиз, иштирокисиз ўтмайди. 2021 йилнинг машъум бир кунида Ойимса онанинг қалби безовта бўлаверди.
Бежиз эмас экан, тўнғич ўғли Сафарали Мусаев 73 ёшида тасодифан вафот этди. Ҳеч кимга ўзидан олдин фарзанд доғини кўрсатмасин экан. Ойимса онани Оллоҳ яна бир бор синади. Фарзанд доғи қаддини долдек букди.
Онахонни йўқлаб унинг яқинлари, маҳалла-куй, қўни-қўшнилар, ҳуддудаги 20-мактаб ўқувчилари ташриф буюрдилар. Ўқувчилар томонидан онахон учун чиройли шеърлар ўқиб берилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Нуронийлар Кенгаши томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram