АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШИГА ОИД ТАҚИҚНИ ОЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
2022-10-05 10:05:52 237
САВОЛ: Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига оид тақиқни олиб ташлаш тартиби қандай?
ЖАВОБ: Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.
Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.
Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.
Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (75 млн. сўмдан) кам бўлмаслиги лозим.
Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори И.Саидкулов
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram