БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР!
2022-10-01 12:58:27 245
Устоз бамисоли боғбон. Устоз- йўл кўрсатувчи эркин юлдуз.
Мураббий, бу- аҳлоқ одоб, инсонийлик бўйича таълим ва тарбия берувчидир. У ёш авлодга илм фан асосларини ўргатади, уларга таълим- тарбия беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишиларини етиштиради. Устоз – мураббий, ўқувчи – шогирд учун мисоли кўзгу, ўқувчи ўша кўзгуга боқиб ўз аксини кўради ва қиёфасини тўғирлаб боради.
Ҳақиқатдан ҳам устоз – мураббий шундай буюк зот-ки, улардан бир умр қарздормиз. Шунинг учун бўлса керак. Устоз ва мураббийлар бизнинг юртимизда отадек улуғ деб таърифланади
Бугун эрта тонгдан 1 октябрь -Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан алоҳида эҳтиёжи бўлган 90-кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида байрам тадбири ўтказилди
Тадбирда мактаб директори Анваржон Исақов ҳамда касаба уюшмаси раиси Қаҳрамонжон Темировлар 1 октябрь- Устоз ва мураббийлар куни байрами билан барча устоз ва мураббийларни самимий табриклаб, барча педагог ходимларга совғаларни улашдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram