ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2022-09-27 23:13:02 220
Бугун 27.09.2022-йил куни Халқ билан очиқ мулоқотни мунтазам йўлга қўйган Қувасой шаҳар ҳокими З.Қ.Тўракулов ҳафтанинг сешанба кунлари шаҳар Халқ қабулхонасида ўзининг фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда
Навбатдаги қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда шаҳардаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида шаҳар ҳокими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик билан боғлиқ, соғлиғни тиклаш кредит масалалари ва шу каби бошқа масалаларга оид 18 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган 12 та мурожаатлар жойида ҳал этилиб муддат талаб этилувчи 5 та мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram