ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 ЙИЛ ТАШРИФИГА КИРИТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА.
2022-08-26 10:10:07 648
Қувасой шахар хокими З.Тўрақулов Пакана МФЙ ҳудудидаги умумий қиймати 20 млн.АҚШ доллар бўлган "ART SOFT CERAMICS" МЧЖнинг “Керамогранит плиталар ишлаб чиқариш” лойихаси билан танишдилар. Ушбу лойиҳани амалга оширилиши ҳисобига йилиги 72,6 млрд.сўмлик 1,2 млн дона керамогранит плиталар ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган маҳсулотдан 3 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Ҳозирда Хиндистонлик 1 нафар мутахассис ва Хитой Халқ Республикаси «MODENA TECHNOLOGY LIMITED» корхонасининг 3 нафар мутахассислари ва 40 нафар маҳаллий мутахассислардан иборат бригада объектда ускуналарни монтаж ишларини якунламокда.
Мазкур лойиҳа 2022 йил ноябр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бугунги кунда ишчилар қабул қилиш бошланган, лойиха бўйича 320 нафар янги иш ўринларини яратиш белгиланган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram