Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“САОДАТМАНД ОИЛА – МАҲАЛЛА ТАЯНЧИ” ШИОРИ ОСТИДА ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-18 20:51:27    185

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қувасой шаҳримизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида “Саодатманд оила – маҳалла таянчи” шиори остида узоқ йил давомида аҳил-тотув яшаб келаётган, фарзандларини комил инсон қилиб тарбиялашда, оиласини мустаҳкамлашда фидоийлик кўрсатган наъмунали оилалар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

 Унда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги маъсул ҳодими М.Шукуров, Фарғона вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Ҳолиқов, вилоят Нуронийлар кенгаши раиси З.Раҳмонов, Қувасой шаҳар хокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари А.Мамажонов, шаҳар хокими ўринбосари-оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Н.Убайдуллаева, шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Дадабоев, Нуроний жамоатчилик кенгаши раиси Т.Абдуқодиров, Гулистон маҳалла фуқоролар йиғини ҳодимлари ва тегишли мудассади ташкилот раҳбарлари ҳамда 800 нафардан ортиқ шаҳримиз фуқаролари қатнашдилар.

 Фарғона вилоят Нуронийлар кенгаши раиси З.Раҳмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан шаҳримиз фуқароларини табриклаб, узоқ йил давомида аҳил-тотув яшаб келаётган, фарзандларини комил инсон қилиб тарбиялашда, оиласини мустаҳкамлашда фидоийлик кўрсатган бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган наъмунали оилаларга ўзлариниг чуқур миннадорчилигини билдирди.

 Тадбир кўтаринки руҳда давом этиб, шаҳримиз санаткорлари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилиб, мехмонларга кўтаринки руҳ бағишладилар.

Ушбу оилаларга шаҳар ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан эсталик ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шаҳримизда байрам шукуҳи давом этмоқда.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram