Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВ

×

 2022-08-18 19:48:39    248

PDF юклаш
Чоп этиш


Оила кодексининг 17-бобида, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади деб кўрсатилган.

Нормага кўра, мазкур келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим ҳамда ушбу келишув ижро варақаси кучига эга бўлади. (Яъни, бажарилиши мажбурий бўлган хужжат хисобланади)


Тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.


Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак. (Яъни, қонун бўйича ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (920 000 сўм) нинг 26,5 фоизи (243 800 сўм)дан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Юқоридаги келишувда хам бир нафар бола учун тўланадиган алимент миқдори энг камида манашу 243 800 сўмдан кам қилиб белгиланиши мумкин эмас) 


Бу дегани алимент тўловчи юқоридаги каби келишув тузаётганда хотинжон ширин хотираларимизни эсла, хар ойда алимент учун сенга 100 минг сўмдан пул бериб тураман шунга рози бўл дея олмайди дегани...



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram