"ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ" ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН МУҲОКАМАДА
2022-08-17 22:29:43 314
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 8 август куни "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун орадан 3 ой ўтгач кучга киради.
Бугун Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида қонуннинг мазмун-моҳияти, қонун билан давлат хизматчилари зиммасига юклатилаётган вазифа ва масъулиятлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга бағишланган анжуман давом этмоқда.
Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари:
-Давлат фуқаролик хизмати тизимининг ягоналиги ва барқарорлиги;
-қонунийлик;
-адолатлилик;
халққа хизмат қилиш;
-давлат органларининг ва мансабдор шахсларининг жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллиги;
-инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
-очиқлик ва шаффофлик;
-холислик, профессионаллик ва компетентлик;
-давлат фуқаролик хизматига киришда Ўзбекистон фуқароларининг тенг ҳуқуқлилигидир.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram