ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.
2022-08-17 22:08:21 252
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги “Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-97-сонли Фармони ижросини таьминлаш мақсадида шаҳардаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.
Қувасой шаҳрида ўтказилган учрашувда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, экспорт қилувчи корхоналарга бериладиган имтиёзлар тўғрисидаги маълумотлар бериб ўтилди.
Семинарда Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари С.Нишанкулов, шахар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Урманов, "Қувасой" ТИВ пост бошлиғи У.Зияев ва "Ўзбекистон" чегара божхона пости бошлиғи О.Нурматовлар иштирок этдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram