ЭНГ БАХТЛИ АЁЛ - БИЗНИНГ ЖАМИЯТ АЁЛИДИР
2022-08-13 20:37:49 233
Йиғилишда Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамованинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ажрим,жиноятчилик,зўравонлик,нотинч оилалар ,аёлларга берилаётган имкониятлар,уларнинг соғлигини тиклаш масалалари,эрта туғруқ,эрта ҳомиладорликни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан берилган топшириқлари тегишли раҳбарларга етказилди ва ушбу топшириқлар юзасидан Кокилон МФЙ да 7 ой давомида олиб борилган ишлар таҳлил қилинди. Камчиликларни бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилди.
Д.Меҳмонова ўз сўзида соҳага доир белгилаб берилган манзилли ишлар ижроси ва олдинда турган муҳим вазифаларга бирма-бир тўхталиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги ва референдум ўтказилиши тўғрисида маҳалла фаолларига тушунчалар бериб ўтди.
Самимий ва очиқ тарзда ўтказилган мулоқотда отинойилар, меҳнат фахрийлари ва маҳалла фаоллари сўзга чиқишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram