ЯНГИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАҲОБЧАСИДА
2022-08-09 18:23:36 211
Жорий йилнинг 8 август куни “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар хокими З.Тўракулов, ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда Қувасой шаҳридаги “Камрон-К” МЧЖ раҳбари И.Машрапбоев ташаббуси билан 340.000.000 сўмга яқин сармоя киритилиб, смена билан 10 нафар ёшлар иш билан таъминланиб , “RED WASH” автомобилларга хизмат кўрсатиш мақсадида “Машиналарни ювиш” шаҳобчаси очилиш маросимида бўлди.
Мазкур шаҳобчада автомобилларга хизмат кўрсатиш бўйича 5 нафар автомобилларни таъмирлаш мутахассиси ва уларга устоз шогирд анъанасини давом эттириш мақсадида 5 нафар ҳунар ўрганиш истагини билдирган ёшлар жалб қилиниб, келгусида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга ёшларга ҳунар ўргатиш устувор мақсад этиб белгиланган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram