Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХИТОЙ МАШИНАСОЗЛИК ВА МУҲАНДИСЛИК КОРПОРАЦИЯСИ (CМЕC) ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА 142 МИЛЛИОН ДОЛЛАР ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБИГА ЛОГИСТИКА МАРКАЗИ БАРПО ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2022-08-06 13:02:11    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорациясининг (CМЕC) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Чен Пэн ҳамда корпорация маслаҳатчиси Чжао Даюйни қабул қилди.

Учрашувда CМЕC корпорацияси томонидан Қувасой шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган, 142 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилаётган йирик логистика маркази лойиҳаси муҳокама қилинди.

13,3 гектар майдонда барпо этилиши лойиҳалаштирилган, 166 минг кубометр ҳажмга эга мева-сабзавот сақлаш омборлари ва музлаткичли омборлар, шунингдек, қайта ишлаш цехи, тарқатиш бўлими, савдо бўлими, э-тижорат маркази, апартаментлар ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталаридан иборат логистика марказининг ёпиқ бино-иншоотлари умумий майдони 64 минг м.кв.ни ташкил этади. Марказдан Логистика компанияларининг вилоят ваколатхоналари ҳам жой олади. Лойиҳани тўла амалга ошириш муддати 2,5 йилга мўлжалланган.

Вилоят ҳокими томонидан билдирилган таклиф асосида логистика маркази лойиҳасига тезкор музлатиш камераси ҳамда калибровка қилиш цехи ҳам илова қилинишига келишиб олинди.



Сентябрь ойига қадар Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорацияси президентининг Фарғонага ташрифини амалга ошириш ҳамда ушбу ташриф чоғида вилоят ҳокимлиги ва CМЕC корпорацияси ўртасида лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланиши белгиланди.

Мулоқот чоғида шунингдек, Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорацияси томонидан Фарғона вилоятида барпо этиш режалаштирилган қуёш панеллари йиғиш корхонаси лойиҳасини амалга оширишни тезлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ва Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов иштирок этдилар.



Лойиҳалаш ва қурилиш, энергетика, маъданчилик, электроника, логистика, экспорт-импорт ва бошқа кўплаб соҳаларда фаолият олиб борувчи йирик халқаро корпорация бўлган CМЕC ҳозирда дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларида турли йўналишларда ўз лойиҳаларини амалга ошириб келади. Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорацияси кўплаб инвестицион лойиҳаларга ҳам ўз сармоясини йўналтирган. Корпорация 6 йилдан бери Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхонасига эга.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram