Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЭРТА ТУРМУШ КЕЛТИРАР ТАШВИШ, ЭРТА ТУҒРИҚНИ ОЛДИНИ ОЛИШ, ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА НИКОҲНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2022-08-06 12:50:34    249

PDF юклаш
Чоп этиш


Шариъат қонунларига кўра қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳ тақиқланганлигига қарамасдан, кўпчилик аҳоли ўртасида бу ҳолат давом этиб келмоқда.

Жорий йилнинг 4 август куни Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида бирлашманинг акушер-генекологлари, доялар, оилавий патронажлар, ҳомиладор аёллар ўртасида “Эрта турмуш келтирар ташвиш, Эрта туғриқни олдини олиш, яқин қариндошлар ўртасида никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.


Семинарда Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Убайдуллаева, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси генекология бўлими акушер - генекологи “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” бўйича бошлиқ мовуни Дилоромхон Машарипова, “Аҳоли репродуктив саломатлик” маркази акушер - генекологи Муҳайё Абдуманнопова, мазкур марказ ҳамшираси Наргиза Абдуллаевалар қатнашиб, семинарни олиб бордилар.

Фарғона вилояти “Аҳоли репродуктив саломатлик” маркази акушер генекологи Муҳайё Абдуманнопова ҳамда Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси генекология бўлими акушер генекологи Дилоромхон Машариповалар вилоятимиз аҳолиси саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган ирсий омиллар - шарқона миллий анъаналаримиздан бири бўлган қон - қариндошлар ўртасидаги никоҳларга тўхталиб ўтдилар. Юртимиздаги никоҳларнинг 20 фоизидан кўпроғи яқин қон - қариндошлар ўртасидаги никоҳларга тўғри келади. Носоғлом фарзанд туғилиш хавфи қон-қариндошлик етти авлодга бориб бегоналашади, дейди. Ирсият – ота-онанинг ўзига хос белгиларини навбатдаги авлодга бериш хусусиятидир.

Инсон саломатлиги кўп жиҳатдан унинг генотипи билан белгиланади. Генотип деганда инсон организмидаги бир-бири билан ўзаро мураккаб муносабатда бўлган генларнинг йиғиндисига айтилади.


Ирсий касалликлар ирсий ахборотларни наслдан-наслга ташувчи генларнинг ўзгаришлари натижасида юзага келади. Шундай экан қариндошлар ўртасидаги никоҳларда ота-оналар кўринишидан соғлом бўлиб кўриниши мумкин, бироқ уларнинг фарзандлари туғма ирсий касаллик билан туғилиши хавфи юқори бўлади.

Чақалоқларнинг касаллик билан туғилаётганлиги, болаларнинг ўлик туғилаётганлиги, аёллар ва эркакларнинг бепуштлиги, 1 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг бир қисми ирсий омиллар билан боғлиқдир.

Орқизиб кутилган фарзанднинг туғма нуқсон билан дунёга келиши, ота-она учун катта фожиадир. Ирсий касалликларни даволаш ғоят мураккаб бўлгани боис, улар оила учун ҳам, жамият учун ҳам “оғир юк” ҳисобланади.

Оилаларда ирсий касалликлар билан касалланган болалар туғилиши эҳтимолини баҳолаш, ирсий касалликларнинг ҳомиладорлик даврида ташҳислаш, қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик мақсадида Республикамизда, шу жумладан вилоятларда Қизлар маслаҳатхонаси, Аёллар маслаҳатхонаси, “Скрининг марказ”лари ташкил қилиниб, айни дамда фаолият кўрсатиб келаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар.


Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Убайдуллаева ўз сўзида шаҳримизда бугунги кунда режа бўйича ҳамкорлик асосида ҳар бир маҳалла ҳудудида аёл-қизлар ўртасида репродуктив саломатлик бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётганлиги ва унда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, бепуштлик, эрта турмуш оқибатида нуқсонли туғруқ ёки бўлмаса ҳомила тушиши, ҳомила нобуд бўлиши, охир-оқибат онада стресс пайдо бўлишига, шунингдек, организмга вирус тушиши оқибатида бачадон бўйни саратон (рак) пайдо бўлиши каби шунга ўхшаш ҳолатлар юзага келаётганлигини ҳақида гапириб, келгусида бу борада  чуқурлаштирилган тарғибот ишлари янада кучайтирилишига алоҳида эътибор қаратилишини айтди. 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram