САЙЁР ҚАБУЛ
2022-02-04 12:16:33 260
2022 йилнинг 28 январь куни Қувасой шаҳар “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси Р.Зарипов, Фарғона вилоят судининг судьяси Ф.Абдураимов, Иқтисодий судлов ҳайъати судьяси И.Жамолидинов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси ўринбосари И.Қўзибоев, Фуқаролик судлов ҳайъати судьяси Н.Меликўзиев, Маъмурий ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси С.Шокировлар томонидан сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулга келган жами 25 нафар фуқаролар ва юридик шахслар ўзларининг уй-жой, тадбиркорлик субъектлари масалари бўйича мурожаатларига судьялар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди, жазо муддатини қисқартириш масаласида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди ва 7 нафари ўталмаган жазо муддатидан шартли озод қилиниб, мурожаатлари қаноатлантирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram