ДАВЛАТИМИЗДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИ
2022-01-24 11:41:10 250
2022 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши бўйича яна бир янги қонунга имзо қўйди.
Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 2458-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 — 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақлидир».
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминланиши, 3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирилиши, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминланиши билан боғлиқ.
Мамалакатимизда бугунги кунда тадбиркорларга кенг йўл очилган бўлиб, уларнинг қонуний манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилиниши, уларга яратилган бир қатор қулайликлар, Давлатимизни иқтисодий жиҳатдан ўсишига олиб келмоқда.
Жиноят ишлари бўйича
Қувасой шаҳар судининг раиси Рустамжон Зарипов
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram