ХЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС
2021-12-26 18:50:37 248
Бугун Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақулов маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан манзилли ишларни олиб бориш мақсадида Суфон маҳалласига ташриф буюрди.
Ушбу ҳудудда илгари жиноят содир этган ва ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 07 декабрь кунги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-30-сонли Фармонига асосан муддатидан илгари авф этилган икки нафар фуқаро Тошлоқ кўчаси 44-уйда К.Тўхтасинов ва Сарбоз кўчаси 37-уйда яшовчи Ш. Аъзамжоновларнинг ҳонадонларига бориб, улар билан сухбат ўтказилди.
Ушбу фуқароларнинг нормал ҳаётга қайтишида, жамиятда яна ўз ўрнига эга бўлишлари ва ишга жойлашишида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш ҳамда барча шарт-шароитларни яратиш бўйича келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram