ШАҲАР ҲОКИМИ НУРОНИЙЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2021-12-26 18:44:03 244
Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурматлаб, эҳтиром кўрсатади. Ёшларимиз нуронийларни учратса, қўли кўксида, саломга шай ва ҳар қандай хизматига тайёр туради. Маслаҳати-ю, панд-насиҳатига лаббай, дейди танбеҳига доим қулоқ солади.
Шунинг учун ҳам халқимизнинг онг-у шуурида мозийдан ёши улуғ кексаларга эҳтиром кўрсатишдек, эзгу фазилат шаклланган.
Бугун Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақулов шаҳарда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликга қарши курашиш, оилавий ажримлар ва нотинч оилалар билан ишлашда шаҳар нуронийларининг ўрни мавзусида “Нуроний” жамғармаси аъзолари ва кексалари билан учрашдилар.
Юқоридаги масалалр юзасидан кексаларимизнинг кўмакларида жойларда, маҳаллаларда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борилишига келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram