ПОЛМОН МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
2021-12-26 18:28:46 240
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бугунги кун рахбаридан талаб этиладган асосий масала хисобланади.
Ҳудди шу маънода шаҳар ҳокими З.Тўрақулов томонидан Полмон маҳалла фуқаролар йиғинида ўзининг шахсий қабулини ўтказди.
Қабулда 16 нафар фуқаролар иштирок этиб, 9 та мазмундаги мурожаат юзасидан мулоқот бўлди.
Келиб тушган мурожаатлардан 4 та ички йўлларни асфальтлаштириш, 3 та электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда 2 та ҳудудни ободонлаштириш каби масалаларда мурожаатлар қайд этилди.
Ички йўлларни асфальтлаштириш масаласидаги мурожаатларга, ушбу масала 2022 йил давлат дастурига киритилганлиги ва белгиланган муддатларда босқичма-босқич амалга оширилиши хақида тушунтириш берилди,
Электр ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ўрганилиб жойида хал этиш чоралари кўрилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram