ЁШЛАР БОҒИ” ЯНА КЎРКАМ ВА ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНТИРИЛАДИ
2021-12-26 18:26:41 269
Шаҳар ҳокими томонидан ҳудудларда ишсизлар бандлигини таъминлаш, бўш турган объектларни аниқлаб тадбиркорларга бериш ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун шаҳар марказида қаровсиз ҳолатга келиб қолган “Ёшлар боғи”га ташриф буюриб, мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилди.
Мазкур боғнинг барча ҳудудлари кўздан кечирилиб, ушбу ҳудудни қайтадан обод ва кўркам масканга айлантириш, давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш бўйича масъулларга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram