300 НАФАР ИШЧИЛАР ЯНА ЎЗ ИШ ЎРНИЛАРИГА ҚАЙТДИЛАР
2021-12-26 18:18:56 242
Бугун 2021-йил 23-декабр куни шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари З.Тўракулов ва тегишли мутахассислар билан биргаликда шаҳардаги саноат махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўрганилди.
Жумладан шаҳар ҳокими собиқ "FERGHANA CEMENT" номли корхона фаолияти билан танишди.
"FERGHANA CEMENT" МЧЖ корхонаси хозирги кунда янги инвесторлар томонидан "TERRA NOVA SEMENT" МЧЖ номи билан яна ўз фаолиятини бошлади.
Корхона цемент ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, маълум муддатдан бўён ишламасдан турган эди. Бугунги кунда корхона фаолиятини бошлаб, 300 нафар ишчилар яна ўз иш ўрниларига қайтдилар ва иш фаолиятини бошладилар.
Шаҳар ҳокими томонидан махсулотлар ишлаб чиқариш хажмларини оширишда вужудга келадиган муаммоларни доимий назоратга олиниши ҳамда тезкорлик билан бартараф этиб бориш юзасидан келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram