“БУНЁДКОР ЁШЛАР” КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР
2021-12-26 18:15:11 255
Бугун шахар хокими Зафаржон Тўрақулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сонли қарорига асосан Қувасой шаҳрида ташкил этилган “Бунёдкор ёшлар” кичик саноат зонаси билан танишди.
Мазкур ҳудудда олиб борилаётган янги лойиҳалар шаҳар ҳокими ўринбосари Салимжон Нишанкулов томонидан таништирди.
Бугунги кунда ушбу кичик саноат зонасида 12 та лойиҳада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу кичик саноат зонасидаги “Фарғона Донёр сифатли мебеллари” хусусий корхонасининг лойиҳаси жойида кўрилди.
Шаҳар хокими тадбиркор билан барча масалалар юзасидан суҳбатлашди ва унга ишлаб чиқариш ҳамда маркетинг бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини билдирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram