ҚУВАСОЙЛИК ДЕПУТАТ 23 НАФАР ЎҚУВЧИЛАРГА СТИПЕНДИЯ БЕРДИ
2021-12-26 18:08:36 228
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Қосимов ташаббуси билан Қувасой шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР” учрашуви ўтказилди.
Унда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда келажагимиз ворисларининг билим олиш ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган имкониятлар, зарур шароитлардан оқилона фойдаланиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.
Учрашувда шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Қосимов томонидан анъанага кўра 4-умумий ўрта таълим мактабида чорак давомида синфлар ўртасида энг юқори натижаларга эришган ҳамда мактабда ташкил этилган “Фан олимпиада” танловида ғолибликни қўлга киритган 23 нафар фаол ўқувчилар “Депутат стипендияси” пул мукофати билан тақдирландилар.
Тадбирда барча ўқувчиларни яхши ўқишлари, дарсларда фаол қатнашишлари, келажакда юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб улғайишларига катта ишонч билдирилди.
Тадбирда иштирок этган ота-оналардан С.Бабабекова, Б. Хатамқуловалар сўз олиб, ушбу хайрли ишда бош бўлган шахар Кенгаши депутати Азизбек Қосимовга ўз ташаккурларини билдирдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram