ТЎРАҚУЛОВ ЗАФАРЖОН ҚОДИРОВИЧ ҚУВАСОЙ ШАҲРИГА ҲОКИМ ЭТИБ ТАЙНЛАНДИ
2021-12-20 12:09:28 278
Қувасой шаҳрида халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, лавозимидан озод этилган Равшан Раҳимжонов ўрнига Зафаржон Тўрақулов номзодини тавсия этдилар.
Мазкур номзод Қувасой шаҳар депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Тўрақулов Зафаржон Қодирович шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Зафаржон Тўрақулов 1974 йилда Бувайда туманида туғилган. 2012 йилдан «Универсалбанк» хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram