Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЗЎРАВОНЛИККА ИМКОН БЕРМАЙЛИК!

×

 2021-12-09 16:56:40    200

PDF юклаш
Чоп этиш


“Гендер зўровонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” бу БМТ томонидан ҳар йили ўтказиладиган халқаро компаниядир. У 25 ноябр халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунидан бошланади ва 1 декабрь Инсон ҳуқуклари кунига қадар давом этади.

        Бу йил мазкур глобал тадбир дунёнинг 187-та мамалакатида жумладан, Ўзбекистонда бўлиб ўтмоқда.

Ривожланган жамият, биринчи навбатда, болаларга, қарияларга ва ногиронлиги бор шахсларга нисбатан қандай муносабат кўрсатилаётгани билан белгиланади, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра ногирон аёллар энг кўп паст турмуш даражасига эга бўлган ижтимоий гуруҳни ташкил қилар экан, ногирон аёллар ва болалар кўпинча шавқатсиз жисмоний, жинсий, ҳиссий муносабатга дуч келадилар.

        БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси томонидан Гендер зўравонлик билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш бўйича барча чораларни тизимлаштиришга, гендер зўравонликдан жабрланганларга кўрсатилаётган ҳуқуқий, тиббий, ижтимоий-психологик ёрдам ва хизматларнинг сифатини оширишга қаратилган стандарт операцион тартиблар ишлаб чиқилиб, мамлакатимиз вилоятларида синовдан ўтказилди. Унга кўра ушбу ҳужжатни амалиётга татбиқ этилганлик даражаси мониторинг қилинди, ҳамда Гендер тенглигини таъминлаш масалалари бўйича комиссия томонидан мақулланган. Стандарт операцион тартибларни жорий этиш ва кенгайтириш доирасида яна ишлар олиб борилмоқда.

Мамалакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан; хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида фаролият кўрсатувчи Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ходимлар учун махсус ўқув тренглар ташкил этилган, хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоя ордери институтининг амалиётга жорий этилиши натижалари юзасидан Ички ишлар вазири ахбороти эшитилди.

        Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан, уларнинг сабабларини ҳамда шарт-шароитини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида шундай зўравонликка учраган шахсларни махсус рўйхати шакллантирилмоқда. Вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тазйиқ ва зўравонлик содир этиш хавфи бўлган гуруҳларга мансуб шахсларга ёки уларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноий жазо чораларини белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

        Қувонарлиси шуки, ҳозирги кунда бизнинг мамлакатимизда жамиятнинг ҳар қандай қатламида истиқомат қилаётган шахсларга алоҳида эътибор кўрсатилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси Рустамжон Зарипов



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram