Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯ - БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

×

 2021-12-07 20:11:16    378

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Конституция - бахтимиз қомуси” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Р.Рахимжонов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шаҳардаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабининг директорлари, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб тадбирни шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Р.Рахимжонов очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янгради. 

Шундан сўнг шаҳар адлия бўлими бошлиғи С.Маҳкамов сўзга чиқиб, Конституция ҳақида гапириб, бу байрам ҳар бир оилада ҳам кенг нишонланиши керак, чунки, ватанпарварлик- биринчи оиладан бошланади,-деган фикрни билдирди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳар бир инсонни Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида ҳимоя қилади.

Маънавият тарғиботчиси Меҳнат фахрийси Т.Ўринбоев ҳам барча ўзбекистонликларни, шу жумладан шаҳар аҳолисини ушбу байрам билан самимий муборакбод этди.

Конституцига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида Фарғона вилояти татар миллий маданият марказига қарашли “Татар шайлари”, турк миллий маданият марказини эса “Турк” болалар рақс гуруҳи, шунингдек, Қувасой ашула ва рақс жамоасининг ҳушовоз хонандалари Д.Юлдашев, М.Раҳмонов, З.Масолиев, У.Мирзаевлар томонидан янграган “Элим”, “Ўзбекистон”, “Ватан”, “Шодлик” болалар гуруҳи, “Қувасой наволари” фольклор халқ жамоаси томонидан “Қадрдонларим” қўшиғи, 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Фаррухбек Абдумаликов ижросида “Болам дема Ватаним мени” каби таронаси барчага ҳуш кайфият улашди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram