ҚУВАСОЙДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ СУДЯЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2021-11-16 17:09:25 305
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қувасой шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Фарғона вилоят судининг судьялари Т.Тўракулов ҳамда А.Хабибуллаевлар шунингдек жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси Р.Зариповлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказдилар.
Сайёр қабулга келган бир неча фуқаролар суднинг ҳукми билан ўзларига тайинланган жазодан муддатидан олдин озод этилишлари ҳақидаги мурожаатларига, судьялар томонидан кенг ва индивидуал тарзда суднинг ҳукми билан тайинланган озодликни чеклаш, аҳлоқ тузатиш ишлари ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларни меҳнатга халол муносабатда бўлган, интизомий таъсир чорасини олмасдан ўтаб бўлганидан сўнг жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, ИИБ Пробация гурухи томонидан судга тақдимнома киритилиб, суднинг ажримига кўра ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод этилишлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram