Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУДЬЯЛАР ФАОЛИЯТИИ ОЧИҚ ВА ШАФФОФ ЭЛЕКТРОН  РЕЙТИНГ ДАСТУРИ АСОСИДА БАҲОЛАНАДИ

×

 2021-11-02 12:35:09    267

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги 717-сонли Қонунида белгилаб қўйилганидек, Кенгашнинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади, Кенгашнинг қолган етти нафар аъзоси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

судьялик лавозимларига номзодларни энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан танлов асосида танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия этиш орқали судьялар корпусини шакллантириш, судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятини бирон-бир тарзда аралашувдан самарали ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқиш ва принципиал баҳолаш, Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, судьяларни касбий жиҳатдан тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, судьялар фаолияти самарадорлигини замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш киради.

Судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлашни ташкил этади;

раҳбар судьялик лавозимларига номзодлар захирасини шакллантиради;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ва раис ўринбосари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раисларини, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьяларини, туманлараро маъмурий судларнинг раисларини, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяларини, ҳудудий ҳарбий судларнинг раисларини лавозимга тайинлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади.

Судьялар одоби кодексини тасдиқлайди, судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради, судьяларни касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга доир дастурни тасдиқлайди.

Кенгаш раисининг ўринбосари судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади, жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади, Кенгаш раиси йўқлигида унинг вазифасини бажаради.

Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.

Прокуратура органларига киритилган тақдимнома бир ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан хабардор қилинади.


Жиноят ишлари бўйича

Қувасой шаҳар судининг раиси Рустамжон Зарипов


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram