Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ КЎРИЛАГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ, УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАМДА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ

×

 2021-10-25 15:00:52    373

PDF юклаш
Чоп этиш


Терроризм – ҳалқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, ҳалқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди.

Терроризмни молиялаштириш, яъни террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятга иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларини, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият – Саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

А) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

Б) мансбадор шахс томонидан;

В) уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса,-

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Терроризмни молиялаштиришда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида ҳабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.  

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси
Рустамжон Зарипов


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram